Қўстанайда экотуризм ривожланмоқда

экотуризм
24.kz

Қўстанай вилоятида экотуризм ривожланиб бормоқда. Минтақанинг инсон оёғи етмаган ўрмонларида асаларичилик масканлари пайдо бўлди. Уларда сифатли асал олинади. Шу билан бирга, асалари инлари устида ухлатиш йўли билан даволаш муолажаси ўтказилади.

Сергей Петров, асаларичи:

- Бизда асаларичилик тўлиқ табиий йўл билан олиб борилади. Эко-инлар дейиш мумкин. Умуман кимё ишлатилмайди. Бу ердаги сайҳонликлар ва ўрмонларга дори сепилмайди. Пестицид, гербицидлар йўқ. Асали тоза, табиий, фойдали.

Дастлабки туристлар табиат манзаралари ва экологик тоза асал таъмидан лол қолди. Бу маҳсулотни татиб кўргач, воз кечиш қийин.

Геннадий Романюк, турист:

- Бу ерларга кимёвий ишлов берилмаслиги муҳим. Бундай жойларни ҳозир топиш қийин. Маҳсулот жуда мазали. Бошқаларникидан катта фарқ қилади.

Бундай ётоқларда туристлар саломатлигини тиклайди. Шу ернинг ўзида асалари уяси ҳам бор. Ари берган ҳарорат, вибрация ва асал ҳиди соғликка фойдали. Қўстанай вилояти тажрибаси бошқа минтақалардагиларни ҳам қизиқтириб қўйди. Улар ҳам экотуризмни ривожлантириш ниятида.

Абдумалик Сарманов таржимаси