Қозоғистон оғир атлетикачиларининг имкониятлари қандай?

Қозоғистон оғир атлетикачиларининг имкониятлари қандай?

Экспертлар Токио Олимпиадасида Қозоғистон оғир атлетикачилари чиқишини ижобий баҳоламоқда. Спортчилар ҳар тўрт йилда ўтадиган беллашувларда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. Эслатамиз, спортнинг бу тури бўйича Токиога икки вакилимиз борганди. Зулфия Чиншанло ҳам, Игорь Сон ҳам ватанга бронза медаль билан қайтди. Ва бу ютуқларга улар ҳалол эришди. Мамлакат оғир атлетика федерацияси ижрочи директори Алдияр Нуралинов спортчиларни бу беллашувларга йўллаш арафасидаги тайёргарлик ишлари хусусида гапириб берди. Унинг айтишича, мусобақа арафасида мамлакатга халқаро назоратчилар келган. Японияга учиб кетишдан аввал эса оғир атлетикачилар натижалар тоза чиқишига яна бир марта ишонч ҳосил қилиш учун қўшимча тест топширди. Эксперт фикрича, мамлакатда допингга қарши дастур бўйича мунтазам семинар ва тренинглар ўтказилади.

Алдияр Нуралинов, Қозоғистон Республикаси оғир атлетика федерацияси ижрочи директори:

- Атлетларимиз маҳоратини кўрсатгани, сабот билан курашгани, ҳакамларнинг баъзи натижаларни ҳисобга олмагани ҳолда руҳини туширмагани учун хурсандмиз. Бу борада Игорь жуда қувонтирди, тренери тайинлаган нарсаларнинг ҳаммасини бажарди. Шунинг учун атлетларимиз чиқишини ижобий баҳолайман, улар жамоа учун зарур медалларни олиб келди.

Спортчилар ушбу марраларда тўхтаб қолмасликларини таъкидлашди. Улар 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига тайёрланмоқда.

Абдумалик Сарманов таржимаси