Пойтахт кутубхонасида ёзувчи Абдижамил Нурпеисов номидаги зал очилди

Пойтахт кутубхонасида ёзувчи Абдижамил Нурпеисов номидаги зал очилди

Миллий академик кутубхонада Қозоғистон халқ ёзувчиси Абдижамил Нурпеисов номидаги ўқув зали очилди. Унда китоблардан ташқари ёзувчининг ҳаёти ва бой ижодий мероси ҳақида маълумот берувчи шахсий буюмлари ҳам қўйилган. Замонавий кўринишдаги зал адабий кеча ўтказиш учун қулай тарзда жиҳозланган.

Жарқинбек Жумадил, Қозоғистон Республикаси миллий академик кутубхонаси ходими:

- Биз қозоқ адабиётига қизиқадиган ўқувчиларимиз учун ёзувчи Абдижамил Нурпеисов ҳаёти ва ижоди, қандай ва қаерда яшагани қизқарли бўлишига ишонамиз. Бундан ташқари, мазкур даргоҳда, жумладан, ёшлар учун қизиқарли бўлган адабий онлайн-конференция ўтказиш мумкин. Ушбу залда навқирон авлод учун ижодий кечалар ўтказилади, адабий жараёнлар муҳокама қилинади.

Абдижамил Нурпеисов ижоди туркий халқлар орасида юқори баҳоланган, Европада тан олинган. «Қон ва тер» трилогияси 30 дан зиёд дунё халқлари тилларига таржима қилинган. Мазкур асар асосида 2-серияли фильм суратга олинди. «Сўнгги бурч» романи кўпчилик эътиборини қозонди. Кузда 97 ёшга тўлиши кутилаётган қаламкаш СССР Давлат мукофотига сазовор бўлган уч нафар қозоғистонлик ёзувчининг бири ҳисобланади.

Ақтўти Раимқулова, Қозоғистон Республикаси маданият ва спорт вазири:

- Президент Қосим-Жўмарт Кемелевич Тўқаев 2019 йилда ёзувчига «Қозоғистон меҳнат қаҳрамони» унвонини берди. Биринчи навбатда биз унга соғлик-саломатлик, ижодий илҳом тилаймиз. Келажакда яна кўплаб ажойиб асарлар тақдим этишига тилакдошмиз.

Абдижамил Нурпеисов ажойиб ёзувчи бўлиши билан бирга Улуғ Ватан уруши фахрийси, таржимон. Чехов, Горький, Нозим Ҳикмат, шунингдек, жаҳон классикаси даражасида эъзозланадиган испан ёзувчиси Кэсон асарларини қозоқ тилига ўгирган.

Абдумалик Сарманов таржимаси