Токио Олимпиадасида Зулфия Чиншанло бронза медаль олди

Токио Олимпиадасида Зулфия Чиншанло бронза медаль олди

Қозоғистон терма жамоаси яна бир медаль олишга муваффақ бўлди. Оғир атлетикачи Зулфия Чиншанло Токиода бўлиб ўтаётган 2020 йил Олимпиадасида бронза медаль олди. У 55 килограммгача бўлганлар қаторида куч синашган. Спортчи 90 ва 123 килограммли штанга кўтарди. Бу эса беллашувда учинчи ўринни эгаллаши учун имконият берди. Филиппинлик Хидилин Диас эса бу беллашувда чемпион бўлди. Таъкидлаш жоиз, ҳозирча жамоамиз учта бронза медаль олишга улгурди.

Абдумалик Сарманов таржимаси