ШҲТга аъзо давлатларнинг таом фестивали ўтказилди

ШҲТга аъзо давлатларнинг таом фестивали ўтказилди

Душанбеда гастрономик фестиваль ўтказилди. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар ўз миллий таомлари – палов, димлама, шавла, кулча, тандир сомса ва бошқаларни тақдим этди. Томошабинлар турли-туман таомлар ва уларни тайёрлаш усулларини ўрганди. Фестивалга келганлар ошпазлар тайёрлаган ўнлаб таом турларини татиб кўриш имкониятига эга бўлди. Таъкидлаш жоизки, тадбир ШҲТга аъзо давлатларнинг миллий ошхонаси, анъана ва урф-одатларини тақдим этиш учун ташкил этилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×