ОПЕК+ нефть қазиб олишни кўпайтиради

ОПЕК+ нефть қазиб олишни кўпайтиради

ОПЕК+ давлатлари август ойидан нефть қазиб олишни суткасига 400 минг баррелга оширишга келишиб олди. Шу тариқа, йил охирига бориб, жаҳонда нефть қазиб олиш яна суткасига икки миллион баррелга ортади ва пандемиягача бўлган кўрсаткичга етади. Натижада, талаб ортиши туфайли пайдо бўлган хомашё тақчиллиги бартараф этилади. Экспертлар фикрича, шартнома туфайли нефть баҳоси 60-70 долларгача пасаяди.

ОПЕК+ доирасида август ойида Қозоғистон нефть квотаси суткасига бир ярим миллион баррелга етди. Ташкилотга аъзо мамлакатлар вазирлари йиғилишидан сўнг тегишли маҳкама вакиллари шундай маълумот тарқатди. Қазиб олиш ой сайин ўртача суткасига 16 минг баррелга ортиб боради.

Абдумалик Сарманов таржимаси.