Қурбон ҳайитини уйда нишонлаган маъқул

Қурбон ҳайитини уйда нишонлаган маъқул

Қурбон ҳайитини оила даврасида нишонлаш, оммавий тадбирларга бормаслик, мулоқотларни камайтириш зарур. Муқаддас байрам арафасида мамлакат Мусулмонлар маънавий бошқармаси шундай тавсияларини эълон қилди. «Ҳазрат Султон» масжиди ноиб-имоми Бақитжан Ўткелбаев айтишича, ўтган йили бўлгани каби, жорий йилда ҳам пандемия ўз қоидаларини жорий этди. Иккинчи марта қозоғистонликлар қурбонликни онлайн ўтказишга мажбур бўляпти. Бунинг учун улар qurban2021.kz сайтига мурожаат этиши зарур. Қурбонлик гўшти муҳтожларга тарқатилади, бу ишни волонтёрлар амалга оширади. Руҳонийлар таъкидлашича, Қурбон ҳайити, албатта, эътиқод қилувчилар учун жуда муҳим, лекин юзага келган вазиятда биринчи навбатда аҳоли хавфсизлиги ва саломатлигига эътибор керак.

Бақитжан Ўткелбаев, «Ҳазрат Султон» республика масжиди ноиб-имоми:

- Қурбон ҳайити – муҳим байрам, лекин пандемия вақтида саёҳат қилиш, тўпланиш тўғри эмаслигини ватандошларимизга эслатишни истардим. Уйингизда қолинг ва мулоқотни чекланг. Байрамни фақат яқин қариндошларингиз билан нишонлашни маслаҳат берамиз. Ҳозир онлайн шаклда табриклаш мумкин, Мусулмонлар маънавий идораси қатор роликлар тайёрлаган, улар орқали Қурбон ҳайитини қандай нишонлаш тўғрисида маълумот олиш мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси