Жаҳон бозорида нефть тақчиллиги кузатилиши мумкин

Жаҳон бозорида нефть тақчиллиги кузатилиши мумкин

ОПЕК+ ичидаги келишмовчилик нефть тақчиллигига олиб келиши мумкин. Альянс давлатлари август давомида қазиб олишни июль даражасида сақлаб қолса, бозор анча тораяди. Халқаро энергетика агентлиги шундай маълумот тарқатди.

Нефть бозорида мавжуд беқарорлик қазиб олувчилар учун ҳам, истеъмолчилар учун ҳам фойдали эмас. Аналитиклар таъкидлашича, Ар-Риёд ва Абу-Даби ўртасидаги зиддият энг номақбул вақтда вужудга келди. Коронакризис вақтидаги нефть керагидан ортиқ бўлган ҳолат ортда қолди, захиралар ўртача кўрсаткичдан анча паст. Агар ОПЕК+ давлатлари суткасига нефть қазиб олишни фақат 400 минг баррелга оширишга имкон берувчи қарорга мувофиқ шартнома тузса, юзага келган талабдан анча кам хомашё савдога чиқади.

Халқаро энергетика агентлиги тахминига кўра, жорий йилда нефтга эҳтиёж суткасига 5 миллион баррелдан ортади, келгуси йил яна 3 миллион баррел зарур бўлиши мумкин. Лекин қатор давлатларда коронавирус тарқала бошлаши бу прогноз рўёбга чиқмаслигига олиб келиши ҳам кўзда тутилмоқда.