Уй-жой қурилишида янги механизм: 50 фоизини давлат тўлайди

тұрғын үй құрылысы
basnews.kz

Иш берувчи уй қуради, давлат харажатларга субсидия беради. Қозоғистон қишлоқларида янги қоидалар асосида уй-жой қурилиши бошланди. Унга кўра, бинолар фойдаланишга топширилганидан кейин, харажатининг ярмини давлат тўлайди. Бунда гап фақат қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ корхоналар ҳақида кетяпти.

Алексей Ищук, Қозоғистон Республикаси саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги уй-жой қурилиши бошқармаси бош эксперти:

- Субсидиялашдан асосий мақсад - иш берувчига уй-жой қуриш харажатини камайтиришда ёрдам бериш. Ва энг муҳими, қишлоқ жойларга малакали мутахассисларни жалб этишдир.

Уй майдони 100 квадратдан кам бўлмаслиги лозим. Бир метр жой нархи 100 минг тенгедан ошмаслиги даркор. Беш йил яшаганидан кейин ходимлар уйни сотиб олиши мумкин. Бошланғич нархидан икки марта арзонига. Экспертлар маълумотларига кўра, ҳар йили 500 мингга яқин одам қишлоқдан шаҳарга кўчади. Янги қоидалар урбанизация жараёнини тўхтатишга қаратилган. Бу ҳақда шаҳар аҳолиси қандай фикрда, улар қулай уй-жой учун қишлоққа боришга тайёрми?

Блиц:

- Борган бўлардим. Табиат қўйнида яшаш учун ҳам, яхши иш бўлса бас. Агар барча шароит бўлса, албатта, борардим.

- Йўқ, мен бормасдим. Чунки ёшлар учун шаҳар яхши. Иш бор. 2010 йилда овулдан келганман.

- Мен шу ерда ўқийман, лекин 3 йил давомида қишлоқда ишлашим шарт. Буни муаммо деб ҳисобламайман. Борган бўлардим.

Шу тариқа, фикрлар турли-туман. Дарвоқе, қонун, тахминларга кўра, жорий йил охирида қабул қилинади. Келаси йили эса қурилиш учун илк маблағ ажратилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×