Замонавий санъат кўргазмаси очилди

Замонавий санъат кўргазмаси очилди

Қозоғистон пойтахтида «Zhailau» деб аталган иқтидорли ёш ижодкорлар кўргазмаси очилди. Бир ой давомида пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари ёш мўйқалам усталари ишлари билан танишиши мумкин. Экспозиция муаллифлари таъкидлашича, ижодкорлар 60-йилларда ижод қилган ва ватанимиз санъатида мутлақо янги йўналишни очиб берган қозоғистонлик рассомларнинг ворислари. Шуни айтиш жоизки, кўргазмада Қозоғистоннинг турли қисмларидан келтирилган 70 та ижодий иш қўйилган.

Мадина Серғазина, кўргазма куратори:

– Мазкур анжуманда ёш Қозоғистон ижодкорларининг жамоавий кўргазмаси ташкил қилинди. Биз уни «Zhailau» деб атадик. Чунки эски турк тилида «жай» - “ёз” деган маънони билдиради. Яъни мавсум ўртаси, етилиш даври. Ва бу ерда ижоди пишиб етилганини кўрсатган бошловчи рассомлар асарлари тўпланган. Уларнинг ўз дунёқараши шаклланган. Биз ишларни саралаб олдик. Жами 11 та рассом. Улар 60-йиллардаги устозлар ишидан намуна олгани сезилиб турибди.

Абдумалик Сарманов таржимаси