Пойтахтда картиналар кўргазмаси очилди

Пойтахтда картиналар кўргазмаси очилди

Сўнгги ўн йиллик мобайнида санъат дунёсида инқилоб кузатиляпти: аёллар ўзлари ва ўз ҳуқуқлари ҳақида баралла гапира бошлади. Ва бу саноат уларга ён бермоқда. Рассом аёлларнинг ижод намуналарини жаҳоннинг кўплаб музейлари харид қилмоқда, аёллар санъатда ўз ўрнини топяпти. Бу жараённи қозоғистонлик ва молдовалик мусаввирлар ўз ишларида акс эттирди.

Пойтахтда «Аёл» деб аталган кўргазма очилди. Ҳаётини санъатга бахш этган аёлларнинг тасвирий санъат ва графика асарлари, шунингдек, фотосуратлари экспозициядан ўрин олган. Кўргазма август ойининг ўртасигача давом этади.

Лейла Махат, кўргазма куратори:

- Бу кўргазма санъатдаги аёллар тўғрисида. Яъни аёл санъатда турли шаклларда кўриниши мумкин. Баъзан у модель, баъзида эса дурдоналар ижодкори. Бироз байналмилал, бироз турли планда. Кўргазма аёлнинг нақадар хилма-хил бўла олиши, бир вақтнинг ўзида кучли, заиф, нозиклиги тўғрисида. Унинг кучи нимада ва қандай сирлари бор – бу саволлар жавобини файласуфлар минг йиллар давомида тополмаган. Бугунги тадбир ҳам айнан шу мавзуга бағишланган.

Абдумалик Сарманов таржимаси