Қозоғистон пойтахтида «Орзулар шаҳри» кўргазмаси очилди

 Арман қала көрмесі
elorda.info

«Орзулар шаҳри». Пойтахт куни арафасида Элбоши кутубхонаси музейида шу ном остида кўргазма ташкил этилди. Экспозицини томоша қилувчилар шаҳарнинг пайдо бўлиш давридан тортиб, бугунги кунига қадар бўлган тараққиёт йўли акс этган ўзига хос манзара билан танишиш мумкин. Таъкидлаш керак, ушбу кўргазма – пойтахт тарихини Нурсултон Назарбоев шахсий архиви ҳамда Элбоши Кутубхонаси музей фонди материаллари асосида мажмуавий ўрганиш натижасидир. Бу ерда «Янги пойтахт», шунингдек, «Дипломатия ва тинчликсеварлик маркази» бўлимларини томоша қилиш мумкин. Бу ердаги барча экспонатлар «Қозоғистон йўли» лойиҳаси доирасида тақдим этилган бўлиб, мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги учун махсус тайёрланган. Дарвоқе, йил охиригача тарихий бино кўргазма майдончасида юртимизнинг барча минтақаларига бағишланган шундай тадбирлар ўтказилади.

Ерсултан Бектурганов, биринчи президент кутубхонаси махсус лойиҳалар хизмати раҳбари:

- «Қозоғистон йўли» лойиҳаси - бутун мамлакат 30 йилда босиб ўтган йўлдир. Бу тараққиётнинг узоқ даври, у ҳақда узоқ гапириш мумкин. Қолаверса, бугунги пойтахт Қозоғистон гуллаб-яшнаши, бошқа шаҳарлар ўсиши учун локомотив бўлди. Бу бор-йўғи бир неча йил ичида барпо этилган мегаполис. Нур-Султон бутун дунёда машҳур, бугунги кунда ҳақли равишда тинчлик пойтахти саналади.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×