Туркий тилли давлатларнинг туристик дастури

Туркий тилли давлатларнинг туристик дастури

Келаси йили «Марказий Осиё шенгени» бўйича дастлабки сайёҳлар саёҳатга чиқиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон Маданият ва спорт вазири Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши йиғилишида маълум қилди. Ўзбекистонда бўлиб ўтган тадбирда сўз олган Ақтўти Райимқулова таъкидлагани каби, қўшнилар билан биргаликда яратиладиган туристик дастур яқин вақтда амалга татбиқ этилади. Алматидан Хивага қадар чўзилган «Буюк Ипак йўли» йўналишига кенгашга аъзо бошқа давлатлар ҳам қўшилади. Учрашув иштирокчилари туристик тадбирларнинг умумий тақвимини тузиш имкониятини ҳам кўриб чиқди. Йиғилиш якунида Қўқон шаҳри туркий тилли давлатларнинг биринчи туристик пойтахти деб эълон қилинди.

Ақктўти Райимқулова, Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазири:

- «Silk Road Visа» Буюк Ипак йўли бўйида жойлашган туркий тилли халқлар ва давлатлар учун жуда муҳим. Бундан ташқари, турли давлатларни қамраб олувчи виза мавжуд бўлиши учун ҳар бир мамлакатнинг тавсия ва кўмагига эга бўлиш керак. Бугунги кунда бу йўналишда анчагина ишлар амалга оширилди. Ҳар бир давлатга, жумладан, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига ҳам ўз таклифларимизни билдирдик. Бугун мамлакатларимиз ўртасида музокара бўлиб ўтмоқда.

Абдумалик Сарманов таржимаси