Ҳуқуқий ёрдамга оид шартнома ратифицикация қилинди

Ҳуқуқий ёрдамга оид шартнома ратифицикация қилинди

Шахсий маълумотлар қонуний асосда алмашилади. Қозоғистон Сенати бугун маъмурий масалалар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам беришга доир шартномани ратификация қилди. Энди МДҲ мамлакатлари мутахассислари заруратга кўра, фуқаролик мавжудлиги, миграция ҳисобига қўйилгани, виза, шахсий ҳужжатлар берилгани ва бошқа маълумотларни бир-бирига жўнатиши, олиши мумкин. 

Марат  Қўжаев, Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари:

- Бундан ташқари, шартнома доирасида шахсий ҳужжатларини йўқотган фуқаролар шахсини аниқлаш, хориждаги яшаш жойидан хабардор бўлиш учун қўшимча имкониятлар яратилади. Айни вақтда, маъмурий ёки жиноий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортилганлик хусусида маълумот олиш мумкин. Бу каби ахборотлар ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш доирасида берилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси