Мажилис Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида ахборотни ҳимоя қилиш шартномасини маъқуллади

Мажилис Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида ахборотни ҳимоя қилиш шартномасини маъқуллади

Евроосиё Иқтисодий комиссияси ходимлари Конфиденциал маълумотларни ҳимоя қилиш ва уни ошкор қилганлик учун жавобгарликка тортиш тартиби тўғрисида шартномага ўзгаришлар киритди. Бугун парламент қуйи палатаси депутатлари тегишли қонун лойиҳаси маъқуллади. 2014 йил ноябрида Россия, Қозоғистон ва Беларусь имзолаган ҳужжатга қатор таҳририй ўзгаришлар киритилди. Ундаги «томонлар» сўзи «аъзо давлатлар», «ягона» «умумий», «ходимлар» «мансабдор шахслар ва ходимлар» жумлалари билан алмаштирилди. Таъкидлаш лозимки, ўшанда имзоланган ҳужжатга кейинроқ Қирғизистон ва Арманистон қўшилган.

Серик Жумангарин, Қозоғистон Республикасида Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги раиси:

- Комиссия тарнсчегаравий бозорларда рақобат қоидаларига риоя этилиши бўйича ваколатларини рўёбга чиқариш учун давлат органлари,ҳуқуқий ва жисмоний шахслардан зарур бўлган, шу жумладан, конфиденциал маълумотларни сўраб олади. Бу аризаларни кўриб чиқиш, тергов ўтказиш, ишларни кўриш учун керак. Протокол қабул қилиниши ва ратификация этилиши Евроосиё иқтисодий комиссиясининг Евроосиё Иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги шартномага мувофиқ рақобатга оид умумий қоидаларга риоя этилишига оид ўз ваколатларини тўла бажаришига асос яратади.

Абдумалик Сарманов таржимаси