Пойтахтда ҚХАнинг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди

Пойтахтда ҚХАнинг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди

Қозоғистон халқи Ассамблеяси мамлакат ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади. Бу ташкилотнинг нақадар муҳимлигини ҚХА йиғилишида Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев яна бир марта тилга олди. Унинг таъкидлашича, мустақиллик йилларида Ассамблея миллат бирлигини мустаҳкамлаш учун хизмат қилган кучли воситага айланди, барча қозоғистонликларни умумий давлатчилик ғояси атрофида бирлаштирди. Натижада самарадорлигини жаҳон ҳамжамияти тан олган этнослараро тотувликнинг барқарор ва муваффақиятли модели вужудга келди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Мамлакатимизда турли маданиятларнинг уйғунлиги бунга яққол мисол бўла олади. Бу бизнинг ягона миллатга бирлашишимиз асосий тамойили ва ўзгармас стратегик ориентири. Бугунги кунда ечимини кутаётган кўплаб муаммолар бор. Биз миллий бирлигимизни мустаҳкамлашимиз зарур. Шундагина биз давлатчилигимизни мустаҳкамлай оламиз, янги чўққиларни забт этамиз. Халққа Мактубимда мамлакатни бирлаштириш заруратини алоҳида ажратиб кўрсатдим, бу йўналишда Ассамблея зиммасида бўлган муҳим вазифаларни таъкидладим.

Бузғунчиларга қарши аёвсиз курашиш, ҳар қандай шаклда этнослараро таранглик ва зиддият бартараф этилиши зарур. Бундай ҳолатларга қонунга мувофиқ жавоб берилиши керак, дея таъкидлади Президент. Давлат раҳбари этнослараро муносабатлар, фуқаролик жамияти ташкилотлари ва оналар кенгашлари соҳаларида тадқиқотларни олиб бориш зарурлигига урғу берди. Машҳур коуч – Алтин Каникар эса Қозоғистонда оналар мактабларини барпо этишга чақирди.

Алтин Каникар, аёллар клуби раҳбари:

- Лойиҳа доирасида биз қозоқ тилини чуқурроқ ўрганиш ниятида бўлган барча оналарни ўқитиш ниятидамиз. Мактабда биз айни вақтда миллий анъаналар ҳақида ҳикоя қиламиз. Масалан, «Тўркиндеу» анъанаси оила жипслигини сақлаб қолишга хизмат этади. Бола тарбиясига оид маслаҳатлар берамиз.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Ишинегизни қўллаб-қувватлайман. У жамиятимиз учун жуда муҳим аҳамиятга эга. Минтақаларда шундай марказлар қанчалик кўп очилса – шунча яхши. Омад тилайман!

Президент «Янгиланиш йўли» ҳаракатини Ассамблея қошидаги республика ёшлар ташкилотига айлантириш таклифини билдирди. У ҚХА ёшлари ўрмон

жамғармасида 2 миллиард, аҳоли манзилгоҳларида 15 миллион туп дарахт ўтқазиш бўйича ташаббусини қўллаб-қувватлашларига ишонч билдирди. Ёшлар сиёсати долзарблигини тилга олган Қосим-Жўмарт Тўқаев навбатдаги Ассамблея йиғилишини шу мавзуга бағишлашни таклиф этди.

Абдумалик Сарманов таржимаси