Қозоғистон инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ кенгаши таркибига кирди

Қозоғистон инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ кенгаши таркибига кирди

Қозоғистон 2022-2024 йиллар давомида инсон ҳуқуқлари бўйича Бирлашган Миллатлар ташкилоти кенгашида бўлади. Республика Ташқи Ишлар вазирлигида таъкидлашларича, умумжаҳон ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича бош органига сайланиши унинг инсон ҳуқуқлари борасида халқаро меъёрлар ва стандартларни илгарилатиш жараёнининг фаол аъзоси эканлигини тан олаётганини кўрсатади. Ташкилотда иш олиб бориладиган устувор йўналишлар белгиланди. Қозоғистон гендер тенглиги ва аёллар ҳуқуқлари ҳамда имкониятларини кенгайтириш, ўлим жазосини бекор қилиш, эътиқод эркинлиги масалаларига эътибор бериш ниятида.

Абдумалик Сарманов таржимаси