Қозоғистонда Беларусь маданияти кунлари ўтказилди

Қозоғистонда Беларусь маданияти кунлари ўтказилди

Қозоғисонда Беларусь маданияти кунлари бўлиб ўтди. Тадбир доирасида пойтахтда Белорусь киноси кўрсатилди. Дастурни «Диверсант тақдири» фильми очиб берди. Жами қозоғистонлик кино мухлисларига ўн уч кинокартина тақдим этилади. Улар ўзига хос, эзгуликка, янгилик ва профессионалликка йўғрилган, дея таъкидлайди ташкилотчилар. Бундай тадбирлар Қозоғистонда анъанага айланган.

Павел Утюпин, Қозоғистондаги Беларусь элчиси:

- Биз Беларусь киноси кунлари билан бошладик. Уч кун давомида кўп сонли ҳужжатли, бадиий, анимацион фильмлар тақдим этилади. Улар Улуғ Ватан уруши, партизанлар жасоратлари, урушдан кейинги тикланиш йилларига бағишланган. Умид қиламанки, қозоғистонлик томошабин фильмларни мамнуният билан томоша қилади, кино саноати орқали Беларусь маданияти билан яқиндан танишади.

Қозоғистон Миллий музейида эса Маданият кунлари доирасида «Замонавий Беларусь – рассомлар нигоҳида» кўргазмаси ўтказилди. Мойбўёқ билан чизилган 35 та полотно Беларусь замини гўзаллиги ва колоритини очибб беради. Экпозиция Гроднодан Гомелгача, Витебскдан Могилёвгача, Минскдан Брестгача бўлган ҳудудларни қамраб олган. Картина сюжетлари, бир қарашда, оддий. Дарёлар, дарахтлар, далалар, уйлар, ибодатхоналар. Лекин ҳар бир полотно ички мавзусида боқийлик акс этган.

Глеб Отчик, Беларусь рассомлар уюшмаси раҳбари:

– Барча шаҳарлар дарёлар қошида бунёд этилган, бизда яшиллик, чиройли ландшафтлар мўл, биз тўрт фасл – баҳор, куз, қиш ва ёзни тасвирладик. Асосан ёш рассомлар ишлари берилди. Ҳозир бизда ёшларга катта имкониятлар бериляпти. Мамлакатларимиз ўртасида дўстона алоқалар мавжудлигидан мамнунмиз. Уларни мустаҳкамлашимиз, ривожлантиришимиз керак, деб ҳисоблайман.

Беларусь элчихонасида таъкидлашгани каби, келгуси йилда ушбу мамлакатга Қозоғистон маданияти ташрифи кутилмоқда.

Абдумалик Сарманов таржимаси