Мажилис болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қонун лойиҳасини тасдиқлади

Мажилис болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қонун лойиҳасини тасдиқлади

Болалар ҳимоя остида! Мажилисда вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид ҳужжат биринчи ўқишда тасдиқланди. Унга болаларнинг бошпанали бўлиш ҳуқуқи, оилавий муносабатларда манфаатлари ҳимоя қилинишига йўналтирилган меъёрлар киритилди. Бундан ташқари, қонун лойиҳасида болалар қаровсиз қолишининг олдини олиш ҳамда турли соҳаларда улар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини кўзда тутилган. Мажилис раиси Нурлан Ниғматулин уларни кибербуллингдан муҳофаза қилиш лозимлигига алоҳида эътибор қаратди. Унинг таъкидлашича, мазкур муаммо замонавий жамиятда ташвиш уйғотмоқда. Қонун лойиҳаси Интернетда ҳуқуқларга зид контент пайдо бўлишининг олдини олишга қаратилган. Таъкидлаш лозимки, мазкур ҳужжат қонун даражасида фуқароларни онлайн тажовуздан ҳимоя қилиш борасида Давлат раҳбари топшириғини бажаришга қаратилган.

Нурлан Ниғматулин, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси Раиси:

- Болалар ҳуқуқларига оид барча муаммоларни битта қонун билан ҳал этиш имконсиз. Бунда мажмуавий ёндашув, тизимли фаолият керак бўлади. Бугун таъкидлангани каби, мазкур мақсадларда барча манфаатдор органлар, педагоглар, ота-оналар, жамоатчилик бирга ишлаши зарур. Депутатлар корпусига келсак, биз болаларни ҳимоя қилиш механизмини такомиллаштириш учун барча зарур қонуний меъёрларни киритишга тайёрмиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси