Қосим-Жўмарт Тўқаев Гурбангули Бердимухамедов билан учрашди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Гурбангули Бердимухамедов билан учрашди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов билан икки томонлама учрашув ўтказди. Икки давлат раҳбарлари Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигига эътибор қаратди. Қозоғистон Президенти Бердимухамедов раҳбарлигидаги давлат халқаро вазиятни ва минтақавий хавфсизликни таъминлашга сезиларли улуш қўшаётганини кўрсатиб ўтди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Келгуси музокараларда биз икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор берамиз. Келгуси учрашувлар ва уларда имзоланадиган шартномалар биродар халқларимиз ўртасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга, ўзаро алоқаларни чуқурлаштиришга жиддий туртки беришига заррача шубҳам йўқ.

Басима Сарманова таржимаси