Корея смарт-технологияларидан фойдаланилади

Корея смарт-технологияларидан фойдаланилади

Кореянинг ақлли технологиялари Алматида жорий этиладиМасалан, мегаполисда ақлли мониторлар ўрнатиш кўзда тутилган. Улар кўчаларда юзага келган тиқин ҳақида маълумот беради, зарур жойга етиб олишга ёрдамлашади, қачон ёғин бўлишини аниқлаб беради. Баъзи камералар йўловчилар шахсини аниқлаши мумкин. Шунингдек, сунъий интеллект коронавирус юқтирган одамнинг босиб ўтган йўлини аниқлаб бера олади. 

Ким Ген Хи, Пучхон шаҳри мэрияси бўлим бошлиғи: 

Бизнинг шаҳарда коронавирус юқтирганларни кузатиб бориш тизими ишлатиладиБирор одамда ПЗР ижобий натижа берсалекин бемор карантинга риоя қилмаса, камера қоидабузарни албатта аниқлайдиКимлиги аниқланади. Тизим камералар ёрдамида  қаерга борганини ўрганадиОдамлар бемор билан мулоқотда бўлгани ҳақидаги маълумотлар ошкор бўлишидан хавотирланади. Лекин у конфиденциал маълумот. Ва маълумот сизиб чиқиши имконсиз. 

Қозоғистонда рўёбга чиқарилиши лозим бўлган яна бир ақлли лойиҳа – машина қўйиш жойи. Мобиль илова орқали ичкарига кирмасдан, бўш ўрин бор-йўқлигини била оласиз. 

Таъкидлаш жоизки, ҳозир Алмати Корея Республикаси транспорт вазирлиги танловида қатнашяптиНатижалар бир ойдан кейин маълум бўладиҒалаба қилган тақдирда, Алмати Корея ҳукуматидан молиявий ва техник ёрдам олади 

Абдумалик Сарманов таржимаси