Олимлариимиз ишланмалари - хорижга

Олимлариимиз ишланмалари - хорижга

Қозоғистон ишланмалари АҚШ ва Австралия инвесторларини қизиқтирмоқда. Шулардан бири – қулоғи оғир одамлар учун суякдан ясалган қулоқлик. Ғалимжан Ғабдрешов жамоаси билан яратган бу ускуна мусиқа вибрацияси ва тонини сезиш имконини беради. Бундан ташқари, ихтирочи кўзи кўрмайдиганлар учун ҳам жиҳоз яратган. Овоз сигналлари ёрдамида одамлар маконда ҳаракатланиши ва атрофидаги объектлар ўрнини чамалаши мумкин.

Ғалимжан Ғабдрешов, ишланма муаллифи:

- Кўз кўрмай қолса, унинг ўрнини нима босиши мумкин, деган муаммо билан шуғулландим. Тадқиқотларим фақат битта технология, фаол овозли биолокация орқали инсон мияси атрофдаги нарсаларни чамалай олишини кўрсатди. Овоз берувчи типини аниқладим, бу типдаги тўлқин узатувчи аслида саноат учун мўлжалланган, бироқ тахминимиз тўғри чиқди. Бир ҳафта давомида ўтказилган синовлар кўзи ожиз одамлар учун жуда қулайлигини, унинг ёрдамида ҳатто велосипедда юришни ўргана олиш мумкинлигини кўрсатди. Кўзи ожизлар шунга эришди.

Ҳозирда ишланма муаллифлари жамоаси ускуна учун халқаро патент олиш устида ишлаяпти. Суякли қулоқлик Хитойда ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

Нурбек Енсебаев, «Sezual» нотижорат ташкилоти ҳаммуассиси:

- Фақат АҚШ ва Австралия эмас, бизга Германиядан, Франциядан, Африка давлатларидан мурожаат қилишди, Жанубий Африка республикаси ҳукумат даражасида хат йўллади. Ҳукуматлар орасида трансферт бўйича шартномаларга эришиш таклифлари бериляпти. Ҳукуматимиз билан музокара юритишни хоҳлашяпти. Чунки бу ускуналарнинг ҳар бири турмуш сифатини янада кўтариш имкониятини бериши муқаррар.

Осмоности мамлакатида кашфиётчиларимизнинг алоҳида эҳтиёжга эга шахслар ҳаётини енгиллаштирувчи бошқа ихтироларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Шулардан бири Брайль шрифтини мустақил ўрганиш имконини берувчи ускуна. Тадқиқотчилар махсус мактаблар учун дефектологлар билан биргаликда шрифт ишлаб чиқди.

Ғалимжан Ғабдрешов, ишланма муаллифи:

- Кўзи кўрмайдиган боланинг асосий муаммоси – бармоғи билан бош элемент – мана бу бўртган жойларни санашни ўргатиш, деб тушунтиришди. Кўп ўйлаб ўтирмасдан, дарҳол санай олиши керак. Мана бундай. Амалда осон бажаради.

Ишланма муаллифлари тасдиқланган Брайль шрифти асосида турли мамлакатлар буюртмаларига кўра арабча ва хитойча вариантларни ҳам яратди. Дарвоқе, яқинда кўзи ожизлар ва паралимпиячилар мактаблари таклифига кўра кашфиётчилар Қозоғистон технологияларини синаб кўриш учун АҚШга йўл олади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.