Бизнес-лойиҳа ривожи учун - 100 миллион

Бизнес-лойиҳа ривожи учун - 100 миллион

Бизнес-ғояни ривожлантириш учун 100 миллион тенгегача олиш мумкин! Қозоғистонда StartupBolashaq лойиҳаси учун аризалар қабул қилиш давом этяпти. Дастурда ишлаб турган ёки эндигина бизнесга киришган тадбиркор юртдошларимиз қатнашиши мумкин. Яъни улар ўз ишини ривожлантириш учун инвестиция олади. Фаолият тури муҳим эмас, ташкилотчилар иқтисодиётнинг барча соҳаларини қамраб олиш ниятида. Шу кунгача ариза топширганлар сони 4 мингдан ошди. Уларнинг кўпчилиги - ёшлар.

Дунгенин Алишер, «Бўлашақ» ҳамжамияти ижрочи директори:

- Аризалар 28 февралгача қабул қилинади. Март ойи давомида саралаш ўтказилади. Март ойи охирида 20 нафар ярим финалчи аниқланади, улар Алмати шаҳридаги беллашувда қатнашади. Ярим финалда қатнашувчилар келиши, яшаши билан боғлиқ харажатлар ташкилотчилар зиммасида. Ярим финал доирасида қатнашаётганларнинг ҳар бирига бизнес-мураббий, ментор бириктирилади. У бизнес-режа тузиш, инвестор билан учрашишга ёрдамлашади, тақдимот тайёрлашда қатнашади.

Таъкидлаш лозимки, StartupBolashaq танловининг бешинчи мавсуми жаҳонга машҳур «Dragons’ Den» реалити-шоуси форматида ўтказилади. Унда ривожланиш учун маблағ олиш мақсадида инвесторлар гуруҳига бизнес- ғоялар тақдим қилинади. Энг яхши 10 та бизнес-лойиҳа ўртасида 100 миллион тенге тақсимланади. Таъкидлаш лозимки, аввалги мавсумлар умумий маблағ 7 марта кам бўлган.

Басима Сарманова таржимаси