Соғлиқни сақлаш порталлари ягона тизимга бирлашади

Соғлиқни сақлаш порталлари ягона тизимга бирлашади

50 га яқин соғлиқни сақлаш тизимига мансуб ахборот порталлари E-Health тизимига бирлашади. Мажилис депутатлари билан учрашувда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Жандўс Буркитбаев тиббиётда рақамлаштиришга оид янгиликлар ҳақида маълум қилди.

У берган маълумотга кўра, янги тизим келаси йилдан бошлаб ишга туширилади. Алоҳида айтиш жоизки, ушбу янгилик туфайли ягона дарча тамойили асосида иш кўрилади, врачлар ва беморлар учун енгилликлар яратилади. Ягона майдончага фуқаро рўйхатга олинган жойдан тортиб, таҳлил натижаларигача бўлган барча маълумотлар киритилади. Вазир ўринбосари соҳада катта ўзгаришлар амалга оширилаётганини тилга олди. Булар орасида инновациявий технологиялар, электрон ҳужжатлар ҳам бор, бу чоралар харажатларни анча қисқартиради. Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда мутахассислар рақамли соғлиқни сақлаш тизимини қонунлаштириш устида ишлаяпти.

Телетиббиёт, масофадан туриб хизмат кўрсатиш бўйича меъёрий ҳужжатлар тайёрланмоқда.

Абдумалик Сарманов таржимаси