КВИ юқтириш ҳолатлари камайди

КВИ юқтириш ҳолатлари камайди

Ўтган сутка давомида Қозоғистонда 1 минг 837 одамда коронавирус касаллиги аниқланган. Энг мураккаб вазият Алматида кузатилмоқда. Шаҳарда сўнгги 24 соат ичида яна 520 одам хасталангани маълум бўлди. Қарағанди вилоятида яна 320 беморга КВИ ташхиси қўйилган. Нур-Султон шаҳрида эса 251 одам коронавирус юқтирган. Пандемия бошланганидан буён мамлакатда 362 минг одам касалликни бошидан ўтказди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 38 минг нафардан зиёд юртдошимиз коронавирусдан даволаняпти. Шундан 13 минг 768 нафари стационарларда.

Абдумалик Сарманов таржимаси.