Pfizer препарати

Pfizer препарати

Эндиликда вакцинация ва ревакцинацияда барча қозоғистонликлар Pfizer препаратидан фойдаланиши мумкин. Мамлакат бош санитар-врачи шундай қарор қабул қилди. Пойтахтда ушбу препаратни фақат поликлиникаларда эмас, савдо марказларидаги вакцинация пунктларида ҳам олиш мумкин. Коронавирусга қарши охирги эмлаш ва қўшимча дозани олиш оралиғидаги муддат  3 ойдан кам бўлмаслиги керак.

Ерали Туғжанов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари:

- Ўзингизга маълум, бу масалада жуда кўп аризалар бўлган, буни босқичма-босқич ҳал қилдик. Биринчидан, бундан бошқасини ололмайдиганлар гуруҳларга афзаллик берилди. Улар орасида кўп болали оналар, 18 ёшгача бўлган болалар, хорижга чиқишни режалаштирган шахслар бор. Сўнг 60 ёшдан ва 50 ёшдан катта юртдошларимизга изн берилди. Энди эса барча учун шундай имконият мавжуд.

Бош вазир ўринбосари фикрича, Қозоғистонда жамоавий иммунитет шаклланди. Шу кунгача 10 миллиондан кўпроқ қозоғистонлик тўла эмланган, бу эса вакцина олиши керак бўлганларнинг салкам 80 фоизи.

Абдумалик Сарманов таржимаси