Вазир Қозоғистондаги эпидвазият ҳақида гапирди

Вазир Қозоғистондаги эпидвазият ҳақида гапирди

Қозоғистонга тижорат асосида Pfizer вакцинасини келтириш кўзда тутиляпти. Ҳозирча американинг вирусга қарши препаратини фақат ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар олиши мумкин. Марказий Коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цойнинг таъкидлашича, шу кунларда мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлашди. Кундалик коронавирус юқтириш ҳолатлари сўнгги икки ой ичида 3,4 марта камайди. Суткасига бир ярим мингтагача ҳолат аниқланяпти. Шу тариқа Қозоғистон “яшил” зонага ўтди. Айни вақтда, вазир маълум қиоҳлишича, вазир 4 миллион дозадан зиёд Pfizer вакцинасини харид қилган, бу эса 2 миллион 115 минг одамни эмлашга кифоя қилади. Таъкидлаш жоизки, аввалроқ Алексей Цой КВИга қарши ревакцинация Қозоғистонда 22 ноябрда бошланишини маълум қилганди. У икки босқичда ўтказилади. Брифингда кимлар биринчи навбатда эмланиши тилга олинди.

Алексей Цой, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири:

- Биринчи навбатда тиббиёт ходимлари, педагоглар, маҳаллий бошқарув ходимлари, ёпиқ ташкилотлар ва куч ишлатиш ташкилотлари ходимлари вакцина олади. Шунингдек, 60 ёшдан катта бўлганлар ревакцинация олади. Бундай шахслар мустақил келиб, эмланиб кетиши ҳам мумкин. Ревакцинация иккинчи босқичида бир муддат сўнгра бошланади. Унда бирламчи вакцинацияни тўлиқ олган ва унинг вақти ўтганлар, яъни 6 - 9 ой аввал тўла эмланганлар фатнашади. Бу шахслар 2022 йил январидан такрор эмланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси