Қозоғистон олимлари онкокасалликларни аниқловчи эритма ишлаб чиқди

Қозоғистон олимлари онкокасалликларни аниқловчи эритма ишлаб чиқди

Қозоғистон олимлари бачадон бўйни ракини мажмуавий диагностика қилиш учун зарур эритма ишлаб чиқди. Бу эритма устида иш салкам 2 йил давом этди. Натижада, мукаммал сифат ва таркибга эга эритма яратилди. Мутахассислар таъкидлашича, янги маҳсулот хорижникидан қолишмайди. Бу эса тиббий диагностикани кенг қўллаш имкониятини беради. Нархи анча пасаяди.

Қидирмўлла Акатан, университет қошидаги миллий илмий лаборатория мудири:

- Эритмамиз топиш осон бўлган реагентлардан тайёрланади. Бунинг натижасида, унинг нархи анча ҳамёнбоп. Хорижий аналогларидан 10 марта арзон, сифати эса бир хил.

Мамлакат клиникалари учун бу кашфиёт ҳақиқий топилма бўлди, дейди Ўскемен онкомаркази врачлари. Улар биринчи навбатда мамлаат маҳсулотидан оммавий скринингда фойдаланмоқчи. Таъкидлаш жоизки, фақат мамлакат шарқида 50 мингдан зиёд аёл бачадон бўйни раки мажмуавий диагностикасидан ўтади.

Айдана Имашева, университет қошидаги миллий илмий лаборатория илмий ходими:

- Бизнинг аниқлаб берувчи эритмамиздан фойдаланишни кенгайтириш учун янги тадқиқотлар ўтказиляпти. Шу кунларда бошқа биоматериалларни ташиш, аниқлаш борасида ишланмалар бор.

Айни вақтда, олимлар гуруҳи препаратни оммавий чиқариш ниятида. Эритма учун патент олинган ҳамда у республика Дори-дармонлар ва тиббий жиҳозлар реестрига киритилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси