Қозоғистонда бир кеча-кундузда 3 минг 600 дан зиёд касаллик қайд этилган

Қозоғистонда бир кеча-кундузда 3 минг 600 дан зиёд касаллик қайд этилган

Ўтган кеча-кундузда Қозоғистонда коронавирус инфекциясига доир 3 693 та ҳолат аниқланган. Ўсиш бўйича етакчилик пойтахтда. Нур-Султонда 978 кишида ПЗР-тест ижобий натижа берган. Қарағанди вилоятида яна 596 та бемор рўйхатга олинган. Алмати шаҳри ҳам ортда қолмаяпти, бу ерда 535 бемор қайд этилган. Жами бўлиб республикада пандемия бошланганидан бери касал юқтирганлар сони 462 мингдан ошган.

Айни пайтда, яна бир ҳудуд «қизил» зонага кирган, бу - Шимолий Қозоғистон вилояти. Шу тариқа, мамлакатнинг 12 минтақаси шу зонада: Ақмўла, Ақтўбе, Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди, Қўстанай, Манғистау, Павлодар, Шимолий Қозоғистон вилоятлари ва 3 та йирик мегаполис. «Сариқ зона»да - Алмати, Жамбил ва Қизил Ўрда вилоятлари. Қолган минтақалар хавфсиз «яшил» зонада.

Абдумалик Сарманов таржимаси