Numbeo рейтингида Қозоғистон олдинда

Numbeo рейтингида Қозоғистон олдинда

Қайси давлатда тиббиёт яхшироқ? Қозоғистон Соғлиқни сақлаш тизими сифатига кўра Numbeo рейтингида России, Украина, Беларусь ва Озарбайжондан юқори поғонага кўтарилди. 95 давлат ичида республика 58-ўринга чиқди. Қозоғистон индекси салкам 60 фоизни ташкил қилди. Эслатамиз, бу рақам 100га қанчалик яқин бўлса – тиббиёт тизими шу қадар мукаммал ҳисобланади. Унда мутахассислар, ускуналар, ходимлар, врачлар сифати, хизмат кўрсатиш нархи ва бошқа кўрсаткичлар ҳисобга олинади. Рейтингда Тайвань, Жанубий Корея ва Франция пешқадам. Охирги ўринда - Венесуэла.

Соғлиқни сақлаш индекси бўйича давлатлар рейтинги:

Тайвань – 86,38

Жанубий Корея – 82,36

Франция – 80,56

Япония – 80,21

Дания – 79,79

Испания – 78,85

Австралия – 77,86

Таиланд -77, 68

Австрия -76,98

Финляндия – 76,19

Қозоғистон – 59,62

Россия – 58,53

Украина – 53,70

Беларусь – 44,79

Озарбайжон - 44,56

Венесуэла -39,48

Абдумалик Сарманов таржимаси