Голливудни забт этган мусиқалар

Голливудни забт этган мусиқалар

Голливудни забт этган мусиқалар! Қозоғистонлик бастакор асарлари АҚШда оммалашиб кетди. Сергей Азбель «Мулан», «Капитан Марвел», «Чумоли-одам», «Шчелкунчик» ва бошқа кўплаб машҳур фильмлар трейлерларида эшитиш мумкин бўлган трэкларга муаллифлик қилди.

Лекин муваффақият ва таниқли голливуд компаниялари билан ҳамкорликка эришиш йўли осон кечмади. Сергей Азбель оддий аранжировкачи сифатида бошлади, компьютер ўйинларига мусиқа ёзди. Лекин ишини кенгайтиришга интилди.

Сергей Азбель, Бастакор:

- Трейлер-бастакорлар гуруҳига кириб қолдим, бу жуда ёпиқ гуруҳ. Унга кириш осон эмас, аста-секин турли усулларни қўллаб кўрдим. Ўз ишларимни кўрсатдим. Сўнгра битта лейблга қабул қилишди, кейин бошқасига, дастлабки плейсмент олдим, иш қизиб кетди, таний бошлашди, мусиқа билан шуғулланадиган, Голливуд учун трейлер-мусиқа ёзувчи йирик компанияларга чақиришди.

Шу тариқа қозоғистонлик бастакор карьерасида янги босқич бошланди. Сергей Азбель мусиқасини танлай бошлашди, лицензиялашди. Мусиқачи ҳозир яна Алматига кўчиб келган. Лекин хорижлик компаниялар билан ҳамкорлик давом этяпти.

Сергей Азбель, Бастакор:

- Ҳозир менинг бир қанча альбомларим Юниверсалпродакшнмьюзик учун ҳозирланяпти, улар гитара иштирокидаги гибрид альбом, май охиригача тайёрлаб беришим зарур. Изитрэкс – Америка лэйбли учун ҳам альбом тайёрлаймиз, драматик криминал пиано услубида мусиқа ёзамиз. Фортепьянода ижро этилган бундай треклар криминал картиналар, драмаларга мос келади.

Қозоғистондаги киномэйкерлар учун ҳам иқтидорли бастакор билан ишлаш имконияти очилди. Сергейнинг айтишича, ўзимизнинг компаниялардан бир қанча қизиқарли таклифлар тушган, лойиҳаларнинг бири учун мусиқачи ишланмалар ҳозирлади, уларни продюсерлар маъқуллади.

Абдумалик Сарманов таржимаси