Қозоғистон фильми нуфузли «Оскар» киномукофотига йўлланади

Қозоғистонда ишланган «Буюк Дашт ноласи» фильми «Оскар»га йўлланади. У «Чет тилидаги энг яхши фильм» номинацияси бўйича танлов лонг-листига тушди. Картина ҳаётий тарихий воқеаларга асосланган, 1920-30-йиллардаги очарчилик ҳақида ҳикоя қилади.

Дарвоқе, «Буюк Дашт ноласи» фильмининг премьераси ноябрь ойида Лос-Анжелесдаги Халқаро Осиё кинофестивалида бўлиб ўтган. Маълум бўлишича, картина «Олтин глобус» мукофоти лонг-листига ҳам киритилган. Асар «Чет тилидаги энг яхши фильм» категориясида ҳайкалча учун курашади.

Картина режиссёри ва сценаристи Марина Кунарова томошабинларга  «Арвоҳлар ови» ва «999» каби киноасарлар орқали таниш. Кейинги фильм 2010 йилда Лос-Анжелесдаги кинофестивалда «Энг яхши хориж фильми» деб тан олинган.