Х халқаро Евроосиё меъморчилик-дизайн ва дизайнерлар мактаблари фестивали ўтказилди

Х халқаро Евроосиё меъморчилик-дизайн ва дизайнерлар мактаблари фестивали ўтказилди

Коронавирус пандемияси меъморчилик ва дизайн ривожига ҳам таъсир кўрсатади. Х халқаро Евроосиё меъморчилик-дизайн ва дизайнерлар мактаблари фестивали иштирокчилари шундай фикр билдирди. Жорий йилда КАЗГАС ва Новосибирск меъморчилик-қурилиш университети ташкил этган тадбир онлайн форматда ўтказиляпти. Экспертлар таъкидлашича, шаҳарсозлар мутлақо янги форматдаги бинолар бунёд этиш учун тер тўкиши зарур. Мутахассислар уй-жойлар ва ишхоналарни кучайтирилган экологик ва эпидемиологик хавфсизлик талабларига кўра лойиҳалаштиришларига тўғри келади.

Айдар Татиғулов, «Kazgor» лойиҳа академияси президенти:

- Шуни ҳам таъкидлашни истардимки, юзага келган вазият бир томондан муаммолар туғдирса, иккинчи томондан янги имкониятлар очади. Онлайн қатнашиш имконияти туфайли иштирокчилар сони янада кўпроқ бўлиши мумкин. Меъморчилик соҳасида таълим олиш муҳимлигини ва бундай таълим ҳам ўзгараётганини таъкидлагим келади. Пандемия билан боғлиқ вазият келажакда бинолар қандай кўриниш олишига таъсирини кўрсатиши аниқ. Бу борада турли ғояларни муҳокама қиламиз. Кўриб чиқамиз. Янги трендлар ҳам ҳисобга олиниши зарур.

Таъкидлаш лозимки, 10-халқаро фестиваль Қозоғистон бош меъморчилик-қурилиш академияси 40 йиллиги ва Қозоғистонда меъморчилик таълими йўлга қўйилганининг 60 йиллигига бағишланади. Анжуманда Евроосиёдаги 16 мамлакатдан 70 таълим даргоҳи қатнашди.

Абдумалик Сарманов таржимаси