«Франкофон баҳори – 2021» тадбирлари бошланди

«Франкофон баҳори – 2021» тадбирлари бошланди

Тўртинчи марта Қозоғистонда «Франкофон баҳори» бошланди. Жорий йилда ташкилотчилар – Франция, Бельгия, Канада, Марокаш ва Швейцария элчихоналари турли-туман маданий дастурни тақдим этмоқда. Анъанавий киномарафондан ташқари виртуал таълим ярмаркаси бўлиб ўтади, истаган киши қироллар ҳашаматига назар солиши – Версал бўйича 3D саёҳатга чиқиши мумкин.

Франкофонлар клуби билан бирга театрга оид мастер-класслар, таниқли француз бош ошпази иштирокидаги семинарлар, болалар учун ўйинларда қатнашиш мумкин. Ташкилотчилар айтишича, қозоғистонликларни кўплаб қизиқарли ва ёрқин воқеалар кутмоқда.

Тадбирлардан асосий мақсад, аввалгидек, қозоғистонликларни француззабон мамлакатларнинг маданий қадриятлари билан таништиришдан иборат.

Дидье Канесс, Қозоғистондаги Франция элчиси:

- Жорий йилда биз 13 мартдан 30 апрелгача анъанавий Франкофон баҳори фестивалини ташкил этмоқдамиз. Бунда француззабон давлатлар – Франция, Марокаш қироллиги, Бельгия, Канада, Швейцария тадбирлари тақдим этилган. Қозоғистон ҳудудида 50 тача маданий тадбир ўтказишни режалаштирганмиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси