Парижда қозоқ мифлари рақамли картиналарда намойиш этилди

Парижда қозоқ мифлари рақамли картиналарда намойиш этилди

Қозоқ халқи мифлари ва бугунги куни – рақамли тасвирий санъатда. Парижда алматилик ижодкор Жанар Ерлан қизининг биринчи хусусий экспозицияси очилди. Рассом Буюк Дашт афсоналарини эртакларга хос иллюстрацияларда тасвирлаган. Бу ишларни яратишига машҳур тарихчи ва лингвист Серикбўл Қўндибай тадқиқотлари илҳомлантирди. Картиналарда ўтмиш манзаралари замонамиз билан боғланган. Француз томошабинларга бу санъат асарлари мақбул бўлди.

Жания Елубаева, кўргазма куратори:

- Назаримда, уларга кўргазманинг мифологик қисми жуда мақбул келди, чунки ҳар биримизнинг вужудимизда бола яшайди. Ҳаммамиз хаёл суришни ёқтирамиз. Картиналарда ўзимиз истаган нарсани кўрамиз. Кўпчилик томошабинлар вақтини асосан мифологияни томоша қилишга сарфлаганини кўрдим. Картиналар мазмунини англатувчи буклет тайёрладим, ҳаммаси жуда қулай эди.

Абдумалик Сарманов таржимаси