Пойтахтда классик мусиқа оқшоми бўлиб ўтди

Пойтахтда классик мусиқа оқшоми бўлиб ўтди

Астана концерт зали саҳнасида классик мусиқа оқшоми! Қозоғистонлик ва испаниялик созандалар пойтахт аҳли ва меҳмонлари учун чиқиш қилди. Ўз аҳамияти билан мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига совға бўлган мазкур концерт, ташкилотчилар айтишича, икки халқ қалбини ифода этди. Таклиф қилинган яккахонлар таъкидлаганидек, туғилган кунда ҳамиша гўзал мусиқа янграмоғи шарт. Ушбу оқшомда шундай мусиқани Еркеғали Рахмадиев номидаги Давлат академик филармонияси симфоник оркестри ва Испания элчихонаси таклиф этган таниқли артистлар ижро этди. Улар орасида машҳур астуриялик виолончель созандаси, халқаро танловлар совриндори Габриэль Уренья ҳам бор. Бундай тадбирлар Испания ва Қозоғистон ўртасидаги маданий алоқаларни янада ривожлантириш в мустаҳкамлаш учун хизмат қилади, дейди ташкилотчилар. Қолаверса, бу мусиқа оламида жонли ижрони тақдим этиш учун профессионалларга берилган яна бир имкониятдир.

Хорхе Урбиола Лопес Де Монтенегро, Испаниянинг Қозоғистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси:

- Ўйлайманки, маданият, мусиқа Қозоғистон учун жуда муҳим. Бизда ҳам кучли яккахонлар мавжуд, шунинг учун бугун испан элчихонаси томонидан совға сифатида шу оқшомни ташкил этишни истадик. Габриель Уренья – виолончель созандаси, яккахон, айни пайтда Испаниядаги энг яхши ижрочилардан бири. Жуда ёш, бироқ Европада анча таниқли мусиқачи.

Хуршида Абдуллаева таржимаси