Бахтияр Адамжан жаҳон саҳналарини забт этмоқда

Бахтияр Адамжан жаҳон саҳналарини забт этмоқда

Қозоғистонлик балет артисти Бахтияр Адамжан итальян томошабинларнинг меҳрини қозонди. «Астана Опера» театри етакчи яккахони ва Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб Рим операси ва Арена ди Верона саҳналарида муваффақиятли чиқишлар қилди. Бугун у хорижда шуҳрат қозонган. Хориж оммавий ахборот воситалари Бахтияр Адамжаннинг маҳорати, ҳаракатланиши, техникаси ва рақс давомида спектакль руҳиятини бера олишини кўп марта тилга олган. 15 мингдан зиёд томошабинни баҳрига олган Arena di Veronaнинг қадимий амфитеатри ҳам бунга ёрдам берди, дейди санъаткор.

Бахтияр Адамжан, «Астана Опера» етакчи яккахони:

- Таклифлар кўп бўлганди, лекин ҳаммаси кейинга қолдирилди. Биз майда ишимизни бошладик. Биринчи навбатда ёндош Россияга бордик. Италияга йўл олдик, Римда бўлдик. Саёҳатимиз АрЕна ди ВерОнадан бошланди. Бу ерда машҳур «этуАль ЛаскАлы», », «РобЕрто Болле ва дўстлари» гала-концертлари ўтказилди. Катта фестиваль мазкур балет билан якунланди.

14-16 сентябрда қозоғистонлик балет артисти Рим опера театрида хореограф РолАн ПетИнинг «Париж Бибимарям Ибодатхонаси» операси премьерасида Квазимодо партиясини моҳирона ижро этди. Бахтияр Адамжан Европада Қозоғистон балети нақадар юксак ривожланганини кўрсатиб берди, лекин қозоғистонлик мухлисларини соғинганини тилга олди.

Бахтияр Адамжан, «Астана Опера» етакчи яккахони:

- Улкан иш амалга оширилди. Римга яхши тайёрлангандим. Энди бир неча ой давомида «Астана Опера» театрига эътиборимни йўналтираман. Декабрда Ямайкага чақиришганди. Таклифни рад қилишга тўғри келди. Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллиги нишонланади. Бу сана мамлакатимиз учун муҳим, деб ҳисоблайман ва ватанимда қолишга қарор қилдим.

Абдумалик Сарманов таржимаси