«Астана Балет» театри Қозоғистондаги дастлабки стриминг майдончасини ишга туширди

«Астана Балет» Қозоғистондаги дастлабки театр стриминг хизматини тақдим этди. Энди дунёнинг ҳар қандай нуқтасидаги томошабин янги форматдаги спектаклларни уйдан чиқмасдан томоша қила олади. Театр директори Александр Совостьянов айтишича, глобал пандемия туфайли томошабин билан мулоқотнинг янги усулларига мурожаат этишга тўғри келди. Янги стриминг-майдончанинг ўзига хослиги шундаки, унда стандарт, тўла форматли концерт, спектакль ва ҳужжатли фильмлар билан бирга  360 даражали постановкалар ҳам намойиш қилинади. Демак, VR-кўзойнакли театрал саҳнани воқеа жойида тургандек кузата олади.

АЛЕКСАНДР СОВОСТЬЯНОВ, «АСТАНА БАЛЕТ» ДИРЕКТОРИ:

- Ғоя март ойида туғилганди. Ҳозир – декабрь. Биз 8 ой давомида тайёрландик. Турли технологик мураккабликлар бўлди, шу жумладан,  махсус техника сотиб олинди. Ўша вақтда чегаралар ёпиб қўйилганди. Айни вақтда балетни тақдим этиш жараёни ҳам ўзгарди. 360 форматида артист томошабин учун ишламайди, балки камера тикилиб турган, атрофида ҳамма нарса айланаётган нуқта учун ишлайди. Бунда хореография ҳам, декорациялар ўрни ҳам ўзгаради. Режиссёр, постановкачи, техник хизматдагилар катта иш бажарди.

360 даража форматидаги дастлабки спектакллар суратга олинди. Томошабинлар «Кулойим» ва  «Тўранғи ҳақида ҳикоя» балетларини кўра олади. Лекин пойтахт театри ушбу маррада тўхтаб қолмоқчи эмас. Келгусида томошабинларга янги форматдаги бошқа постановкалар ҳам тақдим этилади.