Жамбил асарлари қирғиз тилида чоп этилди

Жамбил асарлари қирғиз тилида чоп этилди

Жамбил Жабаевнинг танланган асарлари қирғиз тилида чоп этилди. Бишкек шаҳрида ўтказилган тўплам тақдимотида оқин ижодининг тадқиқотчи ва мухлислари тўпланди. Жамбилхонлик классикнинг 175 йиллигига бағишланди. Тўпламга у ҳаёти давомида ёзган кўплаб шеърлар киритилган. Бу эса китоб қийматини оширади. Бундан ташқари, қирғиз мотивлари бўйича ёзилган асарлар ҳам тўпламдан ўрин олган. Китоб жами минг нусхада чоп этилди.

Топчубек Турғуналиев, Манас ва Чингиз Айтматов академияси президенти:

- Жамбил ота улкан ижодий мерос қолдирган, уларда ёшлар ва болаларни тарбиялаш, мустақиллик, қозоқ ва қирғиз маънавий маданияти ғоялари ўрин олган. Бу фикрлар буюк бобомизнинг ҳар бир ижод намунасида кўзга ташланади.

Классик шеърлари оҳангга солиб ўқилганида, улардаги ўзига хос мазмун яққол кўзга ташланади. Мазмун долзарблиги, асар оҳангдорлиги туфайли оқин санъати умумхалқ муҳаббатини қозона олган. Кўпчилик олқишини олган Жамбил Жабаев очиқ гапирадиган, импровизациядан чўчимайдиган санъаткор бўлиб етишди. Таниқли қозоқ шоирининг 175 йиллигига бағишланган байрам концертига келганлар бунга яна бир марта амин бўлди.

Абдумалик Сарманов таржимаси