Абай номли театр жамоаси «Астана Опера» саҳнасида

Дон Паскуале
astanaopera.kz

Алматининг энг кучли опера малаклари ва артистлари «Астана Опера» театри саҳнасида. Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан Абай номли Қозоқ Давлат акедемик опера ва балет театри гастроллари бошланди. Артистлар Европанинг кўпни кўрган томошабинлари олқишлаган спектаклларни тақдим этмоқда. Жумладан, итальян постановкачи режиссёри Маттео Маццони саҳналаштирган Гаэтано Доницеттининг «Дон Паскуале» операси, Морис Равелнинг «Болеро»си, Фридерик Шопен мусиқасига тайёрланган «Шопениана» ва Йоганн Себастьян Бах мусиқалари асосида «Бахни кашф этиб» балетлари бор.

Таир Тажи, етакчи яккахон:

– Қийинчиликлар ҳамиша мавжуд, чунки асар итальян тилида, аслидаги каби ижро этилади. Шунинг учун талаффузда баъзи муаммолар вужудга келади. Аслида ижро этилгани каби қўйиб беришимиз керак. Ўзимиздан ҳам қўшилди, албатта. Чунки бошқалар асарини кўчириб олиш мумкин эмас. Гастролларга биз бир неча ой тайёрландик. Ёз бошида яккахонларимиз дам олишга кетганди. Сўнгра гастролларга ҳозирландик. Бу сафарлар биз учун муҳим. Чунки улар республикамиз мустақиллиги кунига бағишланган, юқори даражада ижро этишимиз лозим.

×