Қозоғистон миллий музейида 13-20-асрларга оид мингтача ноёб экспонатни тақдим этди

Қозоғистон миллий музейида 13-20-асрларга оид мингтача ноёб экспонатни тақдим этди. Бу ерда янгиланган экспозиция зали очилди. У ўтиб бораётган йилнинг бир қатор улкан воқеалари – Абайнинг 175 йиллиги, Абу Носир ал-Форобийнинг 1150 йиллиги, Буюк Ғалабанинг 75 йиллиги ва республика бош байрами – Мустақиллик кунига бағишланган. Кўргазмадан мақсад – Қозоғистон аҳли ва хорижлик меҳмонларни Буюк Даштнинг кўп асрлик тарихи ва бой маданий мероси билан таништириш. Доимий тақдим этиладиган экспозицияларда Қозоғистон солномасининг нодир ва ноёб намуналари тақдим этилган.  Улар қаторида архив ҳужжатлари, машҳур қозоқ хонлари ва ҳукмдорларининг шахсий буюмлари, фотографиялар, қадимий шаҳарлар макетлари, шунингдек, қозоқ ери эркинлиги ва мустақиллиги учун курашига шоҳидлик қилувчи экспонатлар.

СЕРИК АБДРАХМАНОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ МУЗЕЙИ ТАРИХ БЎЛИМИ ИЛМИЙ ХОДИМИ:

- Қозоғистон тарихи зали қатор мавзулар бўйича бўлинган, ўнг томони тўлиғи билан Қозоқ хонлиги даврига бағишланган. Ботирлар, бийлар, жировлар ҳақида ҳикоя қилади, улар яшаган даврни, улар зиммасидаги масъулиятни акс эттиради.  Шу ернинг ўзида жуда қимматли буюмлар – Аблайхон, Қазибекбий чопони, қозоқ хонлари, ҳукмдорлари муҳрлари нусхалари, давлат ҳокимияти тимсоллари, салтанат ҳассаси, байроқ учи, олтин қопланган дубулға ва бошқа қуроллар, турли буюмлар қўйилган.