Архарли довонидаги петроглифлар жойлашган ерлар белгиланди

Архарли довонидаги петроглифлар жойлашган ерлар белгиланди

Археологлар Архарли довонидаги петроглифлар жойлашган зонани аниқ белгилаб олди. Бу жойларга маълумот ёзилган мармар тахтачалар қоқилди, ҳозир петроглифлар тўлиқ қайд этиляпти. Барча ишлар октябргача якунланиши кутилмоқда, сўнгра улар минтақа ер базасига киритилади.

Марлен Кўлбаев, маданият бошқармаси раҳбари:

– Барча петроглифлар паспорти тайёр бўлгач, JPS ёрдамида бу жойларнинг чизмасини тайёрлаймиз. Барча маълумотлар Кербулақ туман ер муносабатлари бўлими базасига киритилади. Сўнг Талдиқўрғанда республика конференцияси ўтказилади, унга таниқли археологлар, волонтёрлар ва разведка билан шуғулланганларни таклиф этамиз. Олимлар топилмалар ҳақида маъруза қилади.

Алмати вилоятида қадимий суратлари тадқиқ этилмаган яна иккита жой бор. Улардан бири Талдиқўрған яқинида, иккинчиси Кўксув соҳилида.

Абдумалик Сарманов таржимаси