Махсус иқтисодий зона: мўлжал - экспортга

арнайы техника
sputnik.kz

Мўлжал - экспортга! «Астана – янги шаҳар» махсус иқтисодий зонасида тайёрланган махсус техника яқин хорижга экспорт қилинади. Компания уй-жой-коммунал хўжалик ва қурилиш учун ускуналар ишлаб чиқаради. Жорий йилда шасси ишлаб чиқариш учун янги линия йўлга қўйилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 1 миллиард тенгени ташкил қилди. Заводда йилига 6 минг тонна металл конструкциялари ишлаб чиқарилади ва 230 дан зиёд техника бирлиги йиғилади.

Бақитжан Дўсқазиев, «Астана-Технополис» махсус иқтисодий зонаси ҳж бошқаруви раиси:

- Ушбу завод истиқболи порлоқ. У итальян бренди. Корхона жаҳоннинг энг йирик юк автомобиллари брендлари қаторига киради. Ҳозир Россия ва яқин хориж давлатларида сифатли товарларга эҳтиёж катта.

Яқинда ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган сэндвич-панеллар ёрдамида Қозоғистон хорижий бозорларга чиқиши мумкин. Қозоғистон заводи ўзининг рақобатбардошлигини исботлай олди. Ундаги ишлаб чиқариш тўлиқ автоматлашган. Мамлакатда тенги йўқ, ўзига хос тарзда ўрнатилган тармоқ йилига бир миллион квадрат метр маҳсулот бера олади. Айни вақтда, мазкур сендвич-панелларни тайёрлаш учун 100 фоиз маҳаллий хомашёдан фойдаланилади.

Руслан Тусупбеков, корхона директори:

– Ҳозир экспортга қизиқишяпти. Россиянинг ўзида ҳам пўлат нархи кўтарилди, биздагидан фарқ қилади. Пўлат панель нархининг асосий қисмини ташкил этади. Шунинг учун маҳсулотга қизиқиш бор.

Таъкидлаш жоизки, «Астана – янги шаҳар» махсус иқтисодий зонасида жойлашган ишлаб чиқариш қувватлари умумий экспорти ҳажми ўтган йили икки марта ортди. Жорий йилда ҳам шундай кўрсаткичга эришиш режалаштирилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×