Қозоғистонда агросаноатни субсидиялаш имконияти кенгайди

Қозоғистонда агросаноатни субсидиялаш имконияти кенгайди

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлашнинг янги имкониятлари. Қозоғистонда агросаноат мажмуасида суғурта тўловларининг 50 фоизи давлат томонидан субсидияланади. Мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазири Сапархан Ўмаров маълум қилишича, вазирлик халқаро суғурта компанияларини жалб этган ва улар турли нохуш вазиятларда суғурта маблағи тўланишини кафолатлайди. Бундан ташқари, аввалроқ зироатчилик маҳсулотлари ва биринчи марта йирик шохли қорамолни суғурталаш имконияти яратилганди. Бу жараёнларнинг ҳаммаси автоматлаштирилган. Айтмоқчи, соҳага кўрсатилаётган давлат ёрдами ўтган йили 366 миллиард тенгега етказилди. Таъкидлаш лозимки, зироатчиликдаги барча субсидиялар ягона қоидаларга бўйсунади.

Абдумалик Сарманов таржимаси