Шимолий Қозоғистон вилояти бюджети икки марта ошди

Шимолий Қозоғистон вилояти бюджети икки мартага ошди. Маблағ миқдори 189 дан 333 миллиард тенгегача етди. Вилоят раҳбари Қумар Ақсақалов шундай маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, охирги ўн ой якунлари қуйидагича: вилоят асосий кўрсаткичларда етакчи ўринга чиқибгина қолмай, республикадаги ўртача ҳисобдан ошди ҳам. Шимолий Қозоғистон саноат корхоналари тўла куч билан ишлаяпти. Натижада заводлар маҳсулот ҳажмини 236 миллиард тенгегача оширди. Бунда, дея таъкидлайди вилоят ҳокимлиги, саноатчилар буюртма портфели айни пайтда илгаридан шаклланган, шу жумладан, экспортга ҳам. Агросаноат мажмуасига умид боғланган, хусусан, йирик сут тайёрлаш корхонасига. Жорий йилда мамлакат шимолида яна 11 та ферма қурилиши бошланган. Дарвоқе, улардан 5 таси декабрда ишга тушади. Умуман, корхоналар ишга туширилиши ҳар йили  51 минг тоннадан зиёд сут тайёрлаш имконини беради.

ҚУМАР АҚСАҚАЛОВ, ШИМОЛИЙ ҚОЗОҒИСТОН ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ:

 - Фақат сут ва гўшт тайёрлашдагина ўсиш кузатилмаяпти. Бугунги кунда вилоятнинг 80 дан зиёд қайта ишлаш корхонаси 330 номдаги гўшт, сут ва макарон маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Айтиш мумкинки, биз ҳар учинчи қозоғистонликни вилоятимизда ишлаб чиқарилган маҳсулот билан таъминлай оламиз.