Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга оид янги чора-тадбирлар кўрилади

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга оид янги чора-тадбирлар кўрилади

Қозоғистонда жорий йилда янги парранда фабрикалари, иссиқхоналар ва сут-товар фермалари бунёд этилади. primeminister.kz сайти хабарига кўра, ҳукумат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун янги чора-тадбирлар кўра бошлади.

Шу жумладан, жорий йилда агрсаноат мажмуасида 285 та инвестициявий лойиҳа рўёбга чиқарилади. Уларнинг кўп қисми хориждан импорт қилинадиган маҳсулотлар ўрнини босиши мўлжалланган. Йил бошидан буён 4 та сут-товар фермаси, 2 парранда фабрикаси ва битта мева омбори ишга туширилди. Бу – фақат бошланиши. Шу кунларда гўшт, мева-сабзавотлар, дон ва мойли экинлар, сут етиштириш ва қайта ишлашга қаратилган 7 та йирик экотизим яратиш бўйича иш олиб бориляпти. Жорий йилга мўлжалланган Йўл харитаси доирасида олма бўйича 80 фоиз, балиқ ва парранда гўштидан 75 фоиз, колбаса маҳсулотлари, пишлоқ ва творог бўйича 70 фоиз ўз-ўзини таъминлаш режалаштирилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси