Йирик инвесторларга қатор имтиёзлар берилади

Йирик инвесторларга қатор имтиёзлар берилади

Қозоғистон лойиҳаларига сармоя киритаётган йирик хорижлик инвесторлар солиқлардан қатор преференция олади. Шу жумладан, улар корпоратив даромад солиғидан озод қилинади. Ер солиғи ва мулк солиғидан озод қилиш ҳам кўп сонли инвесторларни жалб қилиш имкониятини яратади, дейди экспертлар.

Арман Байғанов, иқтисодчи:

– Қозоғистонда инвестиция олиб келаётган тадбиркорлар учун қатор имтиёзлар мавжуд. Чунки хорижий капитал келиши мамлакатнинг иқтисодиётига ижобий таъсирини кўрсатади. Чет эллик инвесторлар туфайли, биринчи навбатда, асосий воситалар деярли бутунлай янгиланиши кузатилади. Замонавий технологиялар жорий этилади. Яъни, хорижий инвестициялар туфайли давлат турли пешқадам компаниялар тажрибасини ўзлаштиради. Мазкур технологиялар келиши натижасида корхоналарда меҳнат самарадорлиги, ишлаб чиқариш самарадорлиги ортади, корпоратив бошқарув яхшиланади.

Таъкидлаш жоизки, махсус иқтисодий зоналарда фаолият юритаётган ва мазкур зоналар талабларига мос маҳсулот сотиш билан шуғулланувчи инвесторлар ҳам енгилликлардан фойдаланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси