Қозоғистонда автомобиль саноати ривожланяпти

Қозоғистонда автомобиль саноати ривожланяпти

Қозоғистон автомобиль ишлаб чиқариш ҳажмини оширяпти. Ўтган йилнинг ўзида мамлакатда 77 ярим мингтадан зиёд машина йиғилган, бу эса 2019 йил кўрсаткичидан бир ярим марта кўп. Мутахассислар айтишича, Қозоғистонда енгил авто билан бирга автобус ва махсус техника ишлаб чиқариш ҳам ўсяпти. Шуни ҳам айтиш керакки, мамлакатимиз автосаноати ҳажми ортиши билан бир вақтда унинг экспорт салоҳияти ҳам кучаймоқда. «Made in Kazakhstan» тамғали машиналар яқин хорижда етарлича кенг талабга эга.

Ербўл Сейпилов, Қозоғистон Автобизнеси ҳамжамияти техник созлаш директори:

- 2020 йилда 8 мингтадан зиёд автомобиль МДҲ давлатлари - Россия, Ўзбекистон, Қирғизистон Республикаси, Белоруссияга экспорт қилинди. Бунга мамлакатлар орасида, ташқи ишлар вазирликлари орасида, заводлар ўртасида тўғри сиёсат юритилгани қўл келди. улар бошқа давлатлардаги ишлаб чиқарувчилар, дилерлар, дистрибьюторлар билан бирга ишлаяпти,

Мутахассислар фикрича, Қозоғистон автомобиллари экспорти йил сайин ортиб боради. Бунга бир қанча асослар бор. Аввало, соҳага давлат ёрдам кўрсатмоқда, шунингдек, чиқарилаётган машиналар сони ортяпти. Йил охиригача республикада 100 мингта автомобиль йиғилади. Айни вақтда, Қозоғистон янги бозорларни ўзлаштиришда давом этиш ниятида.

Ербўл Сейпилов, Қозоғистон Автобизнеси ҳамжамияти техник созлаш директори:

- 2020 йилда соҳада яхши кўрсаткичларга эришилди. Автомобилсозлар расмий дилерлари орқали 93 минг машина сотишга муваффақ бўлди, Аҳоли харид қилаётган ҳар 3 та янги автомобилнинг иккитаси мамлакатимизда ишлаб чиқарилган. 2020 йилда қатор янги ишлаб чиқаришларнинг йўлга қўйилгани ҳам жуда муҳим. Шулардан бири Қўстанайда, яна бири Алмати шаҳрида. Шунингдек, Қарағандида ҳам завод очилди. Автобуслар ишлаб чиқарила бошлагани ҳам жуда муҳим. Сарань шаҳрида эса шиналар чиқариш бўйича янги лойиҳа йўлга қўйилди.

Хорижий сармоялар янги автозаводлар очиш, мавжуд маҳсулот турларини кўпайтиришга имконият яратади, деб таъкидлайди экспертлар. Республика автосаноатида қўшни давлатлар, Осиё мамлакатлари, шу жумладан, Хитой ва Жанубий Корея фаол.

Абдумалик Сарманов таржимаси