Уран ишлаб чиқарувчилари ижтимоий-иқтисодий тараққиётга ҳисса қўшиши шарт

Уран ишлаб чиқарувчилари ижтимоий-иқтисодий тараққиётга ҳисса қўшиши шарт
atomic-energy

Қозоғистонда уран ишлаб чиқарувчилар ўз даромадининг бир қисмини кон ўзлаштирилаётган ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга йўналтириши шарт.  Бу қоида  қўшимча қидирув ишлари олиб борилганидан сўнг  захиралар асл ҳажмининг 30 фоизи ёки ундан зиёдигача кўпайиши шарти билан амал қилади. Сенатда «Ер ости бойликлари ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Кодексга уран қазиб олиш бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Бундан ташқари,  маъдан қазиб олувчилар ўз ишлари оқибатини бартараф этиш учун олдиндан режа ўйлаб кўриши шарт. Ҳужжатда, шунингдек, уран ва захиралар геологоразведкасини тартибга солувчи бир қатор меъёрлар кўзда тутилган.

ИРИНА УНЖАКОВА, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАЖИЛИСИ ДЕПУТАТИ:

-  Уран захиралари ва конлар тузилишини янгилаш,  қўшимча ўрганиш талаб қилинади. Шу сабабли,  қонун лойиҳасида Кодекснинг 173- ва 176-моддаларига қўшимча киритиш таклиф этилади,  улардан биринчиси уран қазиб олиш муддатини узайтириш жараёнини тартибга солишга,  иккинчиси кон лойиҳасига мувофиқ,  уран қазиб олиш даврида, фақат шартнома тузилган ҳудуд доирасида қўшимча қидирув ишларини олиб боришга қаратилган. Шунингдек, янги топилган конларни ёки улар мажмуини кон ишланма лойиҳасига ё уран қазиб олиш тажриба-ишлаб чиқариш лойиҳасига қўшимчалар киритиш борасида баҳолаш тадбирини  ўтказишни ҳам.

Таъкидлаймиз, сенаторлар уран қазиб олиш масалалари бўйича қонун лойиҳасига ўзгартишлар киритди ва ҳужжат Мажилисга қайтарилди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.

×