Қозоғистон нефтининг хорижга экспорти ошади

Қозоғистон нефтининг хорижга экспорти ошади
inform.kz

Қозоғистон хорижга нефть экспортини оширишни кўзламоқда. Агар 2020 йилда республика узоқ-яқин хорижга 59 миллион тоннадан сал зиёд «қора олтин» етказган бўлса, жорий йилда етказиш ҳажми бир бараварга ортиши режа қилинган. Жумладан, Хитойга ўтган йили 12 миллион тонна нефть экспорт қилинган, 2021 йилда бир йўла 20 миллион тонна юборилади.

ДАНИЯР БЕРЛИБАЕВ, «ҚАЗМУНАЙГАЗ» МИЛЛИЙ КОМПАНИЯСИ БОШҚАРУВ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ:

 - Хитой йўналишида нефть Россия Федерациясидан  транзит тарзида кетади. Биз нефть ташиймиз, Россиядан Хитой томонга 10 миллион тоннадан зиёд, Қозоғистон орқали транзит, мос равишда, иқтисодиётимизни яхшилайди.

Таъкидлаш керак, 2021 йил январи натижаларига кўра, Қозоғистонда 7 миллион тонна нефть қазиб олинган. Дарвоқе, республика ОПЕК+ келишуви доирасидаги мажбуриятига кўра, «қора олтин» қазиб олишни камайтиришда давом этади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.

×